Хорватияда йўловчи ва транспорт поездлари тўқнашиб кетди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Хорватияда темир йўл ҳалокатида камида уч киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Новска шаҳри яқинида йўловчи ва транспорт поезди тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жабрланганлар орасида саккиз нафар хорижлик, жумладан Эрон фуқаролари ҳам бор, улар маҳаллий матбуотга кўра, ноқонуний муҳожирлар бўлиши мумкин. Ҳозирда барчаси касалхонага ётқизилган.

Фото: Euronews

Сўнгги хабарлар