Валюталар курси:
    usd/kzt 424.84 eur/kzt 453.6

    rub/kzt 7.3 cny/kzt 63.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Хорижлик фирибгар Қозоғистон фуқароси номига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирган

9 Ноябрь 17:30

KÓKSHETAÝ. Kazinform - AnuDesk ёрдамида хорижлик томонидан Ақмола вилояти резидентига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирилган, дея хабар беради Kazinform polisia.kzга таяниб.

Ақмола вилояти ПД криминал полиция бўлинмалари ходимлари томонидан «Hi-Теch» республика тезкор-профилактика тадбири доирасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят фош этилди.

Ақкўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига аввалроқ мурожаат қилган 49 ёшли маҳаллий фуқаро 8 сентабр куни номаълум шахс ўзини хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, AnuDesk масофавий кириш дастури орқали жабрланувчига умумий суммаси 1 миллион тенге кредит расмийлаштирганини маълум қилди.

Нур-Султан шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари чоғида аввалроқ Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган 39 ёшли татаристонлик шахс қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ақмола вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми «Фирибгарлик» боби бўйича судгачага тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар