USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Хорижлик фирибгар Қозоғистон фуқароси номига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирган

9 Ноябрь 17:30
Баҳам кўринг:
Хорижлик фирибгар Қозоғистон фуқароси номига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирган

KÓKSHETAÝ. Kazinform - AnuDesk ёрдамида хорижлик томонидан Ақмола вилояти резидентига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирилган, дея хабар беради Kazinform polisia.kzга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР ИИВ ноқонуний сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат пайтида 11 минг ногиронга нафақа тўлаш автоматик равишда узайтирилди ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди

Ақмола вилояти ПД криминал полиция бўлинмалари ходимлари томонидан «Hi-Теch» республика тезкор-профилактика тадбири доирасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят фош этилди.

Ақкўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига аввалроқ мурожаат қилган 49 ёшли маҳаллий фуқаро 8 сентабр куни номаълум шахс ўзини хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, AnuDesk масофавий кириш дастури орқали жабрланувчига умумий суммаси 1 миллион тенге кредит расмийлаштирганини маълум қилди.

Нур-Султан шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари чоғида аввалроқ Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган 39 ёшли татаристонлик шахс қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ақмола вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми «Фирибгарлик» боби бўйича судгачага тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив