Хорижлик экспертлар Евроосиёнинг барқарор ривожланиши бўйича маслаҳатлар берди

None
ASTANA. Kazinform – Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш одамларнинг ҳаёт сифатини пасайтирмаслиги керак. Астана халқаро форуми экспертлари Евроосиёнинг барқарор ривожланиши бўйича шундай маслаҳат берди, деб хабар беради Kazinform.

«Байтерек» холдинг томонидан ташкил этилган сессияда «Евроосиё барқарор ривожланишда қайси йўналишда кетмоқда?» деган савол берилди.

Гонконг инвестиция банки департаменти раҳбари Барри Чан Хитойда барқарор ривожланишга қандай қаралиши ҳақида гапирди.

photo

«2013 йилда ХХР Раиси Си Цзиньпин тоза сув ва яшил тоғлар тушунчасини эълон қилди. Кейин Хитой Халқ Республикаси Раиси барқарорлик фуқаролар фаровонлиги эканлигини айтди. Шундай қилиб, 2013 йилдан бери биз Хитойда барқарорлик ҳақида кўпроқ билиб олдик. Си Цзиньпин Назарбаев университетида ҳам Хитой 2030 йилга бориб углерод чиқиндиларини камайтиради ва 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришади, деди. Бу бизнинг миллий мақсадимиз ва фуқароларимиз биз ушбу кўзланган мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилаётганимизни билади», – деди Б. Чан.

Франциянинг MHB SAS сармоявий консалтинг компанияси президенти Мари Элен Берарнинг айтишича, Европа барча соҳаларда барқарор ривожланиш вазифасини бажаради. Аммо баъзида барқарорлик янги иш ўринлари ва фойдали лойиҳаларни бошлашга имкон бермайди.

«Француз Гиянаси ҳудуди олтинга жуда бой Амазон ўрмонлари билан ўралган, аммо фаол аҳолининг 30 фоизи ишсиз. У ерда Бразилия ёки Суринамлик одамлар ноқонуний, яроқсиз технология ва хавфли тарзда олтин қазиб олади. Баъзи йирик компаниялар олтин қазиб олиш учун Франция ҳукуматини жавобгар деб билишган. Аммо мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ғоялари билан ишлайдиган агрессив Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар бир гул ва ҳар бир капалакни ҳимоя қилади. Мен айтган француз мисоли бошқа Европа давлатларига ҳам тегишли. Германияда шахта ёки кон очиш мумкин эмас. Бизга батареялар ва телефонлар учун минераллар керак. Бизда булар мавжуд бўлса ҳам, конни оча олмаймиз», – деди у.

photo

«Байтерек» раҳбари Қанат Шарлапаев барқарор ривожланишга эришиш учун одамларнинг ижтимоий эҳтиёжлари мувозанатини сақлаш зарурлигини таъкидлади.

«Европадаги энергия номутаносиблиги ва инфляция ўсиши ҳолатини таҳлил қилиб, биз «яшил»га ўтиш миқдори етарлича баҳоланмаган деган қарорга келдик. Биз ҳаракатларимиз оқибатларини тушунишимиз керак. Агар сиз одамлардан кўра атроф-муҳит ҳақида кўпроқ қайғурсангиз, муваффақиятга эришиш қийин. Муаммо тўғри мувозанатни топишда. Барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаш керак, лекин Ҳукуматнинг тартибга солиш чоралари ҳаёт сифатини пасайтирмайди, деб ўйлаган маъқул», – деди у.

photo


Сўнгги хабарлар