ALMATY. Kazinform – Машҳур араб-исроиллик видеоблогер Нусейра Ясина (Nas Daily) жамоаси Алматига ташриф буюриб, шаҳарнинг энг машҳур рамзи – олма ҳақида видео суратга олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Видео YouTube, Instagram ва TikTokга жойлаштирилди. Лойиҳанинг умумий аудиторияси 60 миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил этади. Блогернинг Instagramдаги саҳифасида Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри ҳақидаги видео аллақачон 1 миллиондан ортиқ кўрилган.
«Дунёдаги барча олмалар бир давлатдан келиб чиққанини биласизми? Қайси давлат эканлигини ҳеч қачон тахмин қила олмайсиз, чунки мен олма мамлакатидаман. Қозоғистонга хуш келибсиз! Бу Марказий Осиёдаги давлат, қаерга қарасам, ҳамма жойда олма. Олма расмлари, олма ҳайкалчалари, олмали ойналар, олма ширинликлари ва ҳатто олма номи билан аталган шаҳар! Бу Алмати шаҳри, Алмати эса олмалар ватани», - дейди видеода жамоа аъзоларидан бири.Фото: Видеодан кадр
Муаллиф: Еламан Турисбеков