Хорижий сайёҳлар кўпроқ Қозоғистоннинг қайси ҳудудларига кўп саёҳат қилишади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонга ҳар ҳафта 11 минг хорижий сайёҳ келади. Бу ҳақда Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«e-Qonaq» тизимининг эксперт маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, Қозоғистонга ҳар ҳафта камида 11 минг хорижий сайёҳ келади. Чет элликлар асосан Алмати, Астана ва Манғистау вилоятига боради. Биргина август ойида «e-Qonaq» тизими орқали 52 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ рўйхатга олинди», — деди Дастан Риспеков.

Унинг сўзларига кўра, эпидемиологик вазият, карантин чекловлари ва январ воқеалари туфайли бу йилги ички туризм кўрсаткичлари пандемиядан олдинги даражага ета олмайди. Қўмита раиси «UNWTO» прогнозларига асосланиб, халқаро туризм сектори 2024 йилга бориб тўлиқ тикланишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Дастан Риспеков ички туризмда йил якунига қадар кутилаётган натижаларга тўхталиб ўтди. Маълумотларга кўра, жорий йил охиригача маҳаллий сайёҳлар сони 8 миллион кишига етиши мумкин.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар