Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Хорижий компанияларни кўчиришга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қиламан – ҚР Президенти

27 Май 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ЕОИИга аъзо давлатларда янги инвестиция лойиҳаларини очишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Президент ҳозирги геосиёсий вазият узоқ давом этишини ва бунга тайёр туриш зарурлигини таъкидлади.

«

Шу муносабат билан, бизнинг фикримизча, интеграция бирлашмасининг ҳозирги ҳолати ва эҳтиёжларига жавоб берадиган Қозоғистоннинг иккита ташаббусини кўриб чиқишни таклиф қиламан. Биринчи ташаббус – 2020 йил декабр ойида биз Иттифоқнинг асосий ҳужжати – ЕОИИ Ривожланиш стратегиясини қабул қилдик. Уни амалга ошириш учун устувор йўналишларда самарали ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Энди бизга аниқ лойиҳалар, аниқ натижалар керак

», – деди Давлат раҳбари.

Бунинг учун Президент ЕОИИга аъзо давлатларнинг қўшма лойиҳаларини якунлашни жадаллаштириш ва янги сармоявий лойиҳаларни бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилиш иштирокчиларига Қозоғистоннинг мавжуд вазият ва интеграция жараёнига мос келадиган иккита муҳим ташаббусини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«

Бизга муҳим лойиҳалар ва аниқ натижалар керак. Бунинг учун Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг қўшма лойиҳаларини имкон қадар тезроқ якунлаш, шунингдек, янги сармоявий лойиҳаларни таклиф этиш зарур. Бизнес соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, трансконтинентал йўлакларимиз тезлигини ошириш, минтақавий ва глобал рақобатбардошликни таъминлаш зарур. Санкцияларни инобатга олган ҳолда, хорижий компанияларни кўчириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қиламан. Жаҳон гигантлари Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар геоиқтисодий устунликка эга эканлигини яхши билишади. Шундай экан, 180 миллион истеъмолчига эга бозоримизнинг имкониятларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Мен бу чора-тадбирларни 12 ой муддатда амалга оширишни таклиф қиламан

», -деди Қозоғистон Президенти.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар