Хорижий инвесторлар Қозоғистон бозорига катта қизиқиш билдирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳозирги геосиёсий вазият Қозоғистон бизнес бозори учун янги имкониятларни тақдим этмоқда. Бу ҳақда «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари Раимбек Баталов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Геосиёсий вазият туфайли бизнесни ривожлантиришда логистика билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Товар ва маҳсулотлар етказиб беришнинг узилиши кенг кўламли муаммо ҳисобланади. Бу масалаларни Ҳукумат билан тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар йиғилишида муҳокама қилмоқдамиз. Кўп масалалар зудлик билан ҳал этилмоқда. Доллар курси ҳам муҳим рол ўйнайди. Умуман олганда, вазият барқарорлашмоқда. Бизнесни ривожлантиришда банк-молия сектори алоҳида ўрин тутади. Қозоғистонда фаолият юритаётган Россия банклари билан боғлиқ муаммолар бўлганини биламиз», — деди Раимбек Баталов.


Миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари хорижий инвесторларнинг мамлакатга қизиқиши ортиб бораётганини ҳам таъкидлади.

«Бошқа томондан, геосиёсий вазият биз учун янги имкониятлар очмоқда. Бунинг сабаби, илгари Қозоғистон бизнесида бўлмаган ёки кичик улушга эга бўлган тармоқлар ҳозир мавжуд. Бундан ташқари, Қозоғистон бозорига нафақат Россия ёки Украина, балки бошқа хорижий инвесторлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Чунки Қозоғистон Хитой ва МДҲ бозори ўртасидаги олтин кўприкдир. Бу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нур-Султан шаҳар тадбиркорлар палатаси ҳудудий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ишбилармонларнинг кун тартибидаги тизимли масалалар кўтарилди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар