Хорижий филмларни қозоқ тилига дубляж қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда миллий филмлар учун маблағ ажратишнинг янги усуллари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев мажлиснинг умумий йиғилишида кинематография ва маданият тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Хорижий анимацион филмлар ва оилавий филмларни қозоқ тилига дубляж қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Уларни танлаш тартиби ва мезонлари белгилаб олинди», — деди Д.Абаев.

Бундан ташқари, у мамлакатда суратга олиш учун субсидия олиш учун ариза топшираётган халқаро киностудияларга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилишини айтди.

«Мавжуд механизмга кўра, инвесторнинг энг кам ҳиссаси 130 минг МКИ бўлиши керак. Бу тахминан 850 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ўз ҳудудида халқаро кинолойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш тажрибасига эга бўлмаган давлат учун бундай кўрсаткич жуда юқори. Шу муносабат билан «Кинематография тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасидан «Қозоғистон Республикаси ҳудудида кино ишлаб чиқариш учун маблағларнинг қуйи чегараси» сўзи олиб ташланади»

, - деди вазир.

Унга кўра, миллий филмлар учун маблағ ажратишнинг янги усуллари таклиф этилмоқда. Яъни, 70 фоизи тарихий, ватанпарварлик ва имидж лойиҳаларига, 30 фоизи алоҳида кинолойиҳаларни субмолиялаштиришга ажратилади.

Парламентда Мажилиси япли мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография ва маданият масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Сўнгги хабарлар