Хориждан олиб келинган 69 мингдан ортиқ автомобиль қонунийлаштирилди – ҚР ИИВ

None
ASTANА. Кazinform - Хориждан олиб келинган 69 мингдан ортиқ автомобиль қонунийлаштирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси раиси Қайсар Султанбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор давлат органлари билан ҳамкорликда Давлат раҳбарининг топшириғига асосан жорий йилнинг 23 январидан мамлакатга 2022 йил 1 сентабргача олиб келинган хорижий автомобилларни қонунийлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Ҳужжатлар барча Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида ва электрон хизмат орқали қабул қилинади. Фуқаролар учун электрон ҳукумат портали ва иккинчи даражали банкларнинг мобил иловаларида ҳам мавжуд», — деди қўмита раиси ИИВ матбуот хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, транспорт воситасини қонунийлаштиришнинг асосий мезонларига мувофиқлигини олдиндан текшириш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган. Жиноий учёт, божхона маълумотлар базаси ва бошқа ахборот тизимлари мавжуд.

«Жорий йилнинг 23 январидан 26 мартига қадар 69 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари қонунийлаштирилди. Уларнинг 67 фоизи - Россия Федерациясидан, 19 фоизи - Арманистондан, 10 фоизга яқини - Қирғизистондан, 2 фоизга яқини - Грузиядан», — деди Қайсар Султанбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар