+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ ассоциацияси ташкил этилди

27 Октябрь 16:15
Баҳам кўринг:
Хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ ассоциацияси ташкил этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ ассоциацияси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

– Жамғармамиздан мақсад хориждаги ватандошларимизни бирлаштиришдан иборат. Бу борада ОАВнинг ўрни алоҳида. Биздаги маълумотларга кўра, дунёда қозоқ тилида 88 ОАВ мавжуд. Aссоциациядан кўзланган мақсад қозоқ оммавий ахборот воситаларининг қамровини кенгайтириш, хориждаги ватандошларимизга ўз она тилида ахборот олиш имконини яратишдан иборат. Шунингдек, умуман қозоқ тилини тарғиб қилиш. Ассоциация ташкил этилгани туфайли хориждаги биродарларимиз мамлакатда бўлаётган воқеалардан бевосита хабардор бўлмоқда. Яъни Қозоғистондан хорижга хабарлар жўнатиш ва шунга мос равишда қозоғистонликларни хориждаги ватандошлари ҳаёти билан таништириш», - деди «Ватандошлар» жамғармаси» ННТ вице-президенти Мағауия Сарбасов.

Унга кўра, хориждаги ОАВ ассоциациясининг иш режаси тасдиқланади.

«Биз ассоциацияга маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ҳам қабул қиламиз. Бир қатор қўшма тадбирлар ташкил этишни режалаштирганмиз. Биз маҳаллий ва хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ниятидамиз. Масалан, ўтган йили Мўғулистоннинг «Kaznews» ахборот портали мухбири «Уркер» мукофотини қўлга киритди. Бу жуда қувонарли ҳолат. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттиришимиз керак», - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив