Хорижда таҳсил олиш бўйича қозоғистонликлар етакчилик қилмоқда

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикада жами олий таълим ташкилотлари сони 154 тани ташкил этиб, уларда 808,4 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, Афғонистон ва айрим МДҲ мамлакатлари бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

— Қозоғистон – 89,3 минг нафар

— Украина – 77,6 минг нафар

— Туркманистон – 63,6 минг нафар

— Ўзбекистон – 53 минг нафар

— Россия – 48,2 минг нафар

— Афғонистон – 31,5 минг нафар

— Тожикистон – 27,6 минг нафар

— Беларусь Р. – 23 минг нафар

— Қирғиз Р. – 13 минг нафар.


Сўнгги хабарлар