Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади. Бу ҳақда ЎР Вазирлар маҳкамаси қарорида тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform қарорига асосланиб.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарорига кўра, хориждаги консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Муассаса 2 иш кунида фуқародан аризани қабул қилади ва ЎР Ташқи ишлар вазирлигининг розилигига кўра фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади.

Ҳукумат қарорига кўра, тасдиқланган низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам (қарз) сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Консуллик округи — хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин.

Муассаса томонидан 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилинади, аризада келтирилган асослар тўғрилигини текширилиб, унинг хорижда бўлиш шароитлари (мақсади, виза, яшаш шароити) аниқланади.

Агар молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб топилса, ЎР Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини олган ҳолда фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади.

Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Қарз олган фуқаро уни 30 кун ичида республика бюджетига қайтаради.

Сўнгги хабарлар