Хорижда қолган қозоғистонлик сайёҳларни ватанига қайтариш қачон якунланади
18 Январь 16:51

Хорижда қолган қозоғистонлик сайёҳларни ватанига қайтариш қачон якунланади

NUR-SULTAN. Кazinform - Хорижда қолган қозоғистонлик сайёҳлар қачон мамлакатга қайтиши маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.

6-17 январ кунлари Қозоғистонга 90 га яқин мунтазам ва 30 та чартер рейслари орқали 7361 нафар сайёҳ қайтарилди.

17 январдаги рейслар кечикиши муносабати билан 275 нафар сайёҳ, жумладан, Таиланддан 192 нафар, Шри-Ланкадан 25 нафар, Мальдив оролларидан 34 нафар ва Гоадан 24 нафар сайёҳ қайтиши кутилмоқда.

«Сизларга шуни маълум қиламизки, барча ташкиллаштирилган сайёҳлар жорий йилнинг 19 январигача Қозоғистонга қайтадилар. Барча хорижлик сайёҳларга рейслар алмашиши ҳақида маълумот берилди. Туроператорлар ўз маблағлари ҳисобидан Қозоғистон Элчихоналари кўмагида сайёҳларни хорижий меҳмонхоналарда жойлаштириш билан таъминладилар.

Қозоғистонга ташриф буюрган сайёҳларни ташиш ва жойлаштириш ишлари ташкил этилди.

Тадбирлар Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги кўмагида Туристларга ғамхўрлик жамғармаси томонидан амалга оширилди.

Янгиликлар

Архив