Хорижда истиқомат қилувчи қозоқ болалари ўртасида олимпиада ўтказилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда ўқувчилар ўртасида ўтказилган қозоқ тили ва адабиёти олимпиадаси ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Kazinform.

Туркистонда қозоқ диаспораси болалари ўртасида қозоқ тили ва адабиёти фанидан «Қозоғистон – Ватаним, фазилатим она тилим» мавзусидаги ХІХ халқаро олимпиада якунланди.

26 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган мусобақада Эрон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Россия Федерациясида истиқомат қилувчи 67 нафар ўқувчи иштирок этди.

Олимпиаданинг биринчи кунида педагоглар томонидан «Абай – эзгулик соҳиби», «Буюк шахс – халқ муаллими» (Ахмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан), «Алихан Бокейхан - миллий манфаатларга хайрихоҳ», «Менинг танлаган касбим», «Менинг Қозоғистоним» каби мавзуларда эссе ёзилди.

Иккинчи куни ўқувчилар қозоқ тили ва адабиёти, нутқ ва халқ адабиёти асарларини ижро этиш санъати бўйича ўз билимларини намойиш этди.

Маданий дастур доирасида иштирокчилар Аристан Баб, Хўжа Ахмад Яссавий мақбарасига ҳурмат бажо келтирди, Отирар музейи ва «Ұлы Дала Елі» марказига ташриф буюрди.

Бундан ташқари, ўқувчилар Х.А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети олимлари билан учрашиб, мазмунли суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, олимпиада хориждаги иқтидорли қозоқ болаларини аниқлаш ва уларни тил, адабиёт, тарихни ўрганишга ундаш ҳамда қозоқ халқи маданиятига қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Барча ғолиб ва совриндорлар ҚР Таълим вазирлигининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирландилар.

Энг яхши деб топилганлар эса «Отандастар» жамғармасининг Бурабай миллий курорт-табиий ҳудудидаги IQanat мактабида ўтказиладиган ёзги таътилга 3 та бепул чиптани қўлга киритди.



Сўнгги хабарлар