02.05.2023 08:09 Хитой Осиёдаги энг чуқур нефть ва газ қудуғини бурғулашни бошлади PEKIN. SINHUA – Кazinform – Хитойнинг Sinopec нефть-кимё корпорацияси душанба куни Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном туманида жойлашган Осиёдаги энг чуқур нефть ва газ қудуғини бурғилашни бошлади, дея хабар беради Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
01.05.2023 18:26 Россиялик дизайнер Вячеслав Зайцев вафот этди MOSKVA. Kazinform - Россиялик модельер Вячеслав Зайцев 86 ёшида вафот этди, дея хабар беради Kazinform РБКга таяниб.
01.05.2023 17:08 Танзанияда сўнгги тўрт ой ичида кучли ёмғирлар туфайли 37 нафар бола ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Танзаниянинг тўққиз вилоятида январь ойидан 28 апрелгача давом этган кучли ёмғирлар оқибатида камида 37 бола ҳалок бўлди.
01.05.2023 14:21 ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришди ASTANA. TASS-Kazinform – ОПЕК+ келишувига аъзо бир қанча давлатлар май ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда қисқартиришни бошлади. Бу жараён 2023 йил охиригача давом этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий қисқариши кунига 1,66 миллион баррелни ташкил этади. Бу ҳақда Kazinform Россиянинг ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.
01.05.2023 12:11 Хитойда бензин ва дизель ёқилғиси арзонлашади ASTANA. Kazinform - Жаҳон нефть нархининг ўзгариши туфайли Хитойда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархи пасаяди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
01.05.2023 11:33 Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
30.04.2023 14:05 Дунё бўйлаб «Олтин глобус» пойгасида биринчи марта аёл ғолиб чиқди ASTANA. Kazinform – Жанубий Африка Республикасининг вакили шкипер Кирстен Нойшафер яхта билан дунё бўйлаб «Олтин глобус пойгаси-2022» яккахон пойгасида ғолиб чиққан дунёдаги биринчи аёл бўлди, дея хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
30.04.2023 10:51 Тарихда биринчи марта араб космонавти очиқ коинотга чиқди ASTANA. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликлари космонавти Султfн Ал-Нейади очиқ коинотда NASA астронавти Стив Боуэнга қўшилиш учун Халқаро космик станция модулини тарк этди, дея хабар беради Kazinform Euronews агентлигига таяниб.
30.04.2023 09:41 Судан: тинчлик келишувига қарамай, мамлакатда портлашлар ва отишмалар давом этяпти ASTANA. Kazinform – 2021 йилда ҳарбий тўнтариш уюштирган икки генерал ҳокимият учун курашаётган Суданда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинмайди, дея хабар беради Kazinform Euronews агентлигига таяниб.
29.04.2023 13:51 Хитой кучли ёмғир туфайли «кўк» даражали огоҳлантириш эълон қилди PEKIN. Kazinform – Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) жума куни мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида кучли ёғингарчилик туфайли «кўк» огоҳлантириш даражасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
29.04.2023 12:15 Туркия қирғоқларида 55 нафар ноқонуний мигрантлар қутқарилди АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия ҳудудий сувларидан келган 55 нафар ноқонуний муҳожир Айвалик минтақасидаги қирғоққа етказилди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.
29.04.2023 09:53 КХШТ Бирлашган штаби ўзининг 20 йиллигини нишонлади ASTANA. Kazinform – Москвадаги Халқаро ҳарбий марказда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган штабининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.04.2023 22:31 Судандаги гуманитар сулҳ яна 3 кун давом этади HARTUM. Кazinform – Халқаро воситачилар ёрдамида қарама-қарши ҳарбий тузилмалар ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришини маълум қилди. Ундан олдин у фақат қисман сақланиб қолган. Судандаги қуролли тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Еuronewsга таяниб.
28.04.2023 17:16 Пеле номи луғатга «ўзига хос» деган маънони англатувчи тушунча сифатида киритилади ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Эдсон Арантис ду Насименту (Пеле) номи португал тилидаги Michaelis луғатининг рақамли версиясига киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.04.2023 15:10 Германия аҳолиси камроқ чекадилар ва камроқ ичишади ASTANA. Kazinform - Германия аҳолиси 2022 йилда тамаки маҳсулотларига 27,1 миллиард евро сарфлаган, яъни ўтган йилга нисбатан 7,7 фоизга кам. Бу ҳақда Германия гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси (Deutsche Hauptstelle für Suchtfragen) йиллик ҳисоботида айтилади, дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.
26.04.2023 22:25 Қозоғистон фуқароларини Судандан эвакуация қилиш давом этмоқда – ҚР ТИВ ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистоннинг бир қатор фуқаролари можаро ҳудудидан эвакуация қилинди. Эфиопия ва Саудия Арабистони қироллиги ҳудуди орқали эвакуация операциялари давом этяпти, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ расмий сайтига таяниб.
26.04.2023 16:24 Туркияда 4,1 магнитудали зилзила юз берди АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия жанубидаги Адана провинциясида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.
25.04.2023 20:41 Судандаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 459 нафарга етди CAIRO. TASS-Kazinform – Суданда армия ва тезкор ҳаракат кучлари (махсус бўлинмалар) ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 459 нафарга етди, 4075 киши жароҳат олди. Бу ҳақда сешанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.
25.04.2023 19:05 Байден 2024 йилда президентликка номзодини қўйишини расман эълон қилди WASHINGTON. Кazinform – АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
25.04.2023 18:10 Буюк Британия фуқароларини Судандан эвакуация қилишни бошлади LONDON. Кazinform – Буюк Британия ҳукумати Британия фуқароларини Судандан эвакуация қилишни бошлайди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.