24.03.2023 21:35 Toyota Японияда Camry автомобилларини сотишни тўхтатади ASTANA. Kazinform – Toyota 43 йилдан кейин Японияда Camry автомобилини сотишни тўхтатмоқчи, дея хабар беради Kazinform Nikkei Asia ресурсига таяниб.
17.03.2023 09:00 Канадада 5 магнитудали зилзила юз берди ОTTAVA. Кazinform – Канаданинг Альберта провинциясида пайшанба куни 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.
16.03.2023 11:31 Англияда ўқитувчилар яна иш ташлашди LONDON. Кazinform – Англияда ўқитувчилар касаба уюшмаси яна иш ташлаш эълон қилди. Юз минглаб ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилишда давом этмоқда. 23 мингдан ортиқ мактабларда иш тўхтаган, ўқувчилар дарсларга қатнашмади. Нафақат ўқитувчилар, ўз норозилигини билдирганлар орасида давлат хизматчилари, кичик шифокорлар, университет ўқитувчилари ва метро ҳайдовчилари бор. Меҳнат жамоаларининг бундай норозилиги сўнгги ўн йил ичида бўлмаган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.03.2023 13:59 Meta 10 минг ходимни қисқартиради, 5 мингга яқин вакансияни ёпади NEW YORK. Kazinform – Facebook, WhatsApp ва Instagramнинг эгаси Meta Platforms Inc. компанияси 10 минг иш ўринларини қисқартириш режасини эълон қилди. Бу оммавий ишдан бўшатишнинг иккинчи тўлқинидир. Ўтган йил ноябрь ойида компания 11 минг ходимини ишдан бўшатганди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
15.03.2023 10:33 Хитой уч йил ичида биринчи марта сайёҳлар учун ўз чегараларини очди BEIJING. Kazinform – Чоршанба кунидан бошлаб Хитойдан ташқаридаги мамлакатлардаги аккредитацияланган виза берувчи органлар хорижий фуқароларга барча турдаги визалар беришда давом этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, дея хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.
15.03.2023 10:01 Туркияда зилзила қурбонлари сони 48 мингдан ошди ANKARA. Kazinform – Туркия вице-президенти Фуат Октай Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) марказида матбуот анжумани ўтказди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йил 6 февраль куни содир бўлган зилзила оқибатида Қаҳраманмарашда 48 448 киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
15.03.2023 07:51 Туркияда яна зилзила юз берди ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда яна 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Anadoly агентлигига таяниб.
14.03.2023 12:22 Японияда ярим аср муқаддам ўлим жазоси тайинланган шахснинг ҳукми қайта кўриб чиқилади ASTANA. Kazinform – Япония Олий суди 1968 йилда тўрт кишилик оилани ўлдирганликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган 87 ёшли Ивао Хакамада иши бўйича янги суд жараёнини тайинлади. Шу вақтдан бери Хакамада ўз ўлимини кутяпти. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, у ўлим жазосига кесилиб, ўз ҳукмини энг узоқ кутган шахс бўлган, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
14.03.2023 09:52 АҚШнинг йирик банкининг банкротлиги: Федерал резерв қўшимча маблағ ажратади ASTANA. Kazinform – АҚШнинг молиявий тартибга солувчи ташкилоти банкрот бўлган Silicon Valley Bank омонатчилари душанбадан бошлаб ўз маблағларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
14.03.2023 08:16 Жаҳон бозорида нефть нархи арзонлашди ASTANA. Kazinform – Brent маркали нефтнинг бир баррели 80 долларга арзонлашди, дея хабар беради Kazinform ICE биржасига таяниб.
13.03.2023 12:26 Жанубий Кореядаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда йирик ёнғин юз берди ASTANA. Kazinform – Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводда кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.
13.03.2023 10:31 Бу йилги «Оскар» мукофоти совриндорлари эълон қилинди ASTANA. Kazinform – Лос-Анжелесдаги Dolby театрида Америка кино санъати академиясининг 95-ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 2023 йилнинг илк «Оскар» мукофотлари топширилди, дея хабар бермоқда Kazinform «Америка Овози»га таяниб.
13.03.2023 09:27 Будапештда йирик автоҳалокат юз берди: 42 та машина тўқнашган, 19 таси ёниб кетган BUDAPESHT. TASS-Кazinform – Венгрия пойтахти Будапештдан 20 км ғарбда М1 трассасида йирик автоҳалокат содир бўлди. 42 та енгил автомобил тўқнашиб кетди, улардан 5 таси юк автомобили, 37 таси енгил автомобил бўлди, дея хабар беради Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.
13.03.2023 07:51 Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 48 минг нафарга етди, шундан 6 мингдан ортиғи хорижликлардир АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Қаҳраманмарашда бошланган даҳшатли зилзила оқибатида 47 975 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.
10.03.2023 13:42 Жанубий Калифорния тоғларида қор бўрони 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди WASHINGTON. Кazinform – Жанубий Калифорниянинг Сан-Бернардино округида юз берган қор бўрони оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Кazinform ABC News агентлигига таяниб.
10.03.2023 13:15 Туркияда вайрон бўлган турар-жой бинолари бўйича ҳибсга олинганлар сони 269 нафарга етди ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида февраль ойида содир бўлган зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганлар сони 269 нафарга етди, дея хабар бермоқда Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.
10.03.2023 11:31 Си Цзиньпин учинчи муддатга ХХР раҳбари этиб қайта сайланди PEKIN. Kazinform – Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг (БХХВК, парламент) депутатлари Си Цзиньпинни учинчи беш йиллик муддатга Хитой Халқ Республикаси раиси этиб сайлади. Бу ҳақда жума куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
10.03.2023 09:35 Японияда кўриш қобилияти заиф инсонлар учун навигация тизими ишлаб чиқилди ТОKYO. Kazinform – Япониянинг Ashirase компанияси кўриш қобилияти заиф одамлар учун «сайр қилиш навигацияси» тизимини ихтиро қилди, дея хабар бермоқда Kazinform New York Post нашрига таяниб.
10.03.2023 08:34 Германиянинг Гамбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Германиянинг Гамбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform BBC агентлигига таяниб.
10.03.2023 08:01 Грузиядаги оммавий намойишлар чоғида қўлга олинганларнинг барчаси озод қилинди ТBILISI. Kazinform – Грузия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 7-8 март кунлари бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинганларнинг барчаси озод қилинганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Новости-Грузия сайтига таяниб.