Хоккей: Қозоғистонлик ўсмир қизларнинг навбатдаги рақиблари аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик ўсмир қизларнинг келгуси йилги рақиблари аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

2024 йилда қозоғистонлик хоккейчилар иккинчи дивизионнинг А гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Энди улар Австралия, Латвия, Голландия, Буюк Британия ва Туркияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иккинчи дивизионда терма жамоа Болгарияни – 8:1, Янги Зеландияни – 7:1, Бельгияни – 5:3, Эстонияни – 8:0, Исландияни – 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи дивизионнинг А гуруҳига чиқди.

Қозоғистонлик хоккейчилар 15 очко билан якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллади. Кейин Бельгия - 11 очко, Исландия - 9 очко, Янги Зеландия - 6 очко, Болгария - 4 очко эгалласа, Эстония ҳаммасини бой берди.

Фото: icehockey.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар