Хоккей: Қозоғистон ўсмир қизлар терма жамоаси Болгарияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Хоккей бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинида Қозоғистон терма жамоаси Болгарияни йирик ҳисобда мағлуб этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Терма жамоа иккинчи дивизионда B гуруҳида иштирок этади. Рақиблар – Болгария, Янги Зеландия, Бельгия, Эстония, Исландия.

Биринчи босқичда қозоғистонлик хоккейчилар рақиб жамоа дарвозасига бешта шайба киритишди. Иккинчи бўлимда болгар хоккейчилари битта шайба киритган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси яна учта шайба билан жавоб қайтарди.

Натижада терма жамоамиз 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Анастасия Филимонова қозоғистонлик спортчилар орасида энг яхши ўйинчи деб топилди.

Қозоғистон – Болгария 8:1 (5:0, 2:1, 1:0)

1:0 - 01:43 - Филимонова (Воицицкая, Раковская)

2:0 - 02:14 - Зубкова (Хохлова, Нусипова)

3:0 - 05:14 - Нусипова (Зубкова)

4:0 - 11:30 - Животинская (Пивень, Хохлова)

5:0 - 15:11 - Хохлова (Войцицкая)

5:1 - 23:26 - Руневска

6:1 - 31:40 - Мескини (Зубкова, Кишекеева)

7:1 - 38:13 - Нусипова (Зубкова)

8:1 - 53:56 - Тоққожа (Пивень)

Дарвозабонлар: Агеева - Недялькова

Бугун, 28-январ куни соат 20:30да Қозоғистон хоккейчилари Янги Зеландияга қарши иккинчи ўйинини ўтказади. Эслатиб ўтамиз, 26 январга белгиланган ўйин қолдирилди.

Миллий терма жамоа 29 январ куни Бельгия, 31 январда Эстония, 2 феврал куни Исландия билан учрашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар