Хоккей бўйича ЖЧ: Қозоғистон терма жамоаси Словакияни мағлуб этди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатининг элит дивизионида Қозоғистон терма жамоаси Словакия билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи таймда словакиялик хоккейчилар кўпроқ хужум қилди.

Натижада 14-дақиқада Патрик Кох ҳисобни очди. Шундан сўнг таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи таймда қозоғистонлик хоккейчилар рақиб дарвозасига кетма-кет учта шайба киритди. Терма жамоадан Роман Старченко 21, Валерий Орехов 24, Евгений Римарев 25-дақиқада мерганлик кўрсатди.

Учинчи таймда Словакия терма жамоасидан Рихард Паник 48, Павол Регенда 56-дақиқада иккита гол уриб ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва ўйин овертаймга ўтди. Қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади. Буллитлар сериясида Қозоғистон мерганлик қилди ва натижада у рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар