Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон Италияни 5:2 ҳисобида мағлуб этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси бугун, 23 май куни хоккей бўйича жаҳон чемпионати олий дивизиони доирасидаги навбатдаги учрашувини Италияга қарши ўтказди, дея хабар берадаи Kazinform мухбири.

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда муҳим эди. Ғолиб келаси йили олий дивизионда ўйнаш имкониятига эга бўлади. Мағлубиятга учраган пастки дивизионга тушади.

Учрашувда қозоғистонлик хоккейчиларнинг устунлиги қайд этилди. Қозоғистонлик Кёртис Валк 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 14-дақиқада италиялик Брэндон Макнелли гол билан жавоб қайтарди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида қозоғистонлик Валерий Орехов ҳисобни оширди.

Иккинчи бўлимнинг 24-дақиқасида Алихан Асетов яна бир тўп фарқини оширди. Кейин италиялик Диего Костнер 25-дақиқада гол уриб, учрашув аҳамиятини оширди.

Учинчи бўлимда Роман Старченко 43-дақиқада, Никита Михайлис 46-дақиқада Қозоғистон терма жамоасининг ҳисобдаги фарқни оширди.

Шундай қилиб, қозоғистонлик хоккейчилар рақибларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. Натижада келаси йили топ-дивизионда қолиш имкониятини сақлаб қолди.

Икки жамоа бунгача 8 марта тўқнаш келишган. Улардан 5 таси Қозоғистон ғалабаси билан якунланган бўлса, қолганларида Италия терма жамоаси ғалаба қозонди.

Сўнгги хабарлар