Хоккей бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмир қизлари ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ўсмир қизлари 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионатида бешинчи бор ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа иккинчи дивизионнинг B гуруҳида иштирок этди. Рақиблар – Болгария, Янги Зеландия, Бельгия, Эстония, Исландия.

Бунгача Қозоғистон Республикаси хоккейчилари Болгарияни 8:1, Янги Зеландияни 7:1, Бельгияни 5:3, Эстонияни 8:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Қозоғистонлик хоккейчилар бешинчи учрашувида Исландия терма жамоаси билан тўқнаш келишди. Ҳар икки жамоада ҳам ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаш имконияти бор эди. Ғалаба қозонган тақдирда Исландия хоккейчилари турнир жадвалининг юқори поғонасидан жой олишарди.

Биринчи босқичда терма жамоамиз аъзоси София Зубкова 15 ва 18-дақиқаларда ўзининг мерганлик маҳоратини намойиш этди. У аввалги тўртта ўйинда ўнта гол урган.

Иккинчи бўлимда қозоғистонлик Мадианна Нусипова - 21, Анастасия Филимонова - 28, София Раковская - 33-дақиқада гол урди, София Зубкова 36-дақиқада хет-трик қайд этди.

36-дақиқада эса София Раковская яна бир шайбани киритди.

Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар 7:0 ҳисобида зафар қучди.

Қозоғистонлик хоккейчилар 15 очко билан якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Бельгия - 11 очко, Исландия - 9 очко, Янги Зеландия - 6 очко, Болгария- 4 очко, Эстония - 0 очко билан бормоқда.

Шу тариқа, қозоғистонлик хоккейчилар энди иккинчи дивизионнинг А гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Муалллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар