Хоккей бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмир қизлари иккинчи марта ғалаба қозонди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Терма жамоа иккинчи дивизионда В гуруҳида иштирок этади. Рақиблар – Болгария, Янги Зеландия, Бельгия, Эстония, Исландия.

28 январ куни қозоғистонлик хоккейчилар Янги Зеландия билан куч синашди. Ушбу учрашув 26 январ куни бўлиб ўтиши керак эди. Бир қатор сабабларга кўра қолдирилди.

Учрашувда қозоғистонлик хоккейчилар устунлик қилишди. Биринчи босқичда терма жамоадан София Раковская 12 дақиқада, Мадианна Нусипова 13 дақиқада имнониятдан фойдаланишди.

Иккинчи бўлимда қозоғистонлик София Зубкова 23 ва 28-дақиқаларда иккита гол урган бўлса, учинчи бўлимда 45 ва 49-дақиқаларда яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг 52-дақиқасида Мадианна Нусипова ўзининг иккинчи шайбасини киритди. Янги Зеландия терма жамоаси қозоғистонлик дарвозабонни бир марта доғда қолдирди.

Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар 7:1 ҳисобида устун келди ва иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Энди терма жамоа 29 январ куни Бельгия, 31 январда Эстония, 2-февралда Исландия билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик хоккейчилар Болгарияни 8:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар