Хоккей бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионатига Қозоғистон мезбонлик қилиши мумкин

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро хоккей федерацияси президенти Люк Тардифни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Учрашувда хоккей спортини ривожлантириш ва оммалаштириш истиқболлари ҳамда мамлакатимизда йирик халқаро турнирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Люк Тардифга Қозоғистон хоккейининг ютуқлари, мамлакат спортини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва спорт инфратузилмаси имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

Давлат раҳбари мамлакатда хоккей спортига қизиқиш ортиб бораётгани, хоккей мактаблари, болалар ва ўсмирлар ўсмирлар жамоалари сони ортганини таъкидлади. Бугунги кунда спортнинг ушбу тури билан 14 мингдан ортиқ киши шуғулланади.

Учрашувда спорт инфратузилмалари имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, Президент 2023 йил май ойида бўлиб ўтадиган овоз бериш жараёнида мамлакатнинг 2027 йилда жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича таклифи қўллаб-қувватланса, Қозоғистон ушбу тадбирни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.



Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро хоккей федерацияси ўз тарихида ҳеч қачон Осиё қитъасида юқори савияда чемпионат ўтказмаганини таъкидлади.

Халқаро хоккей федерацияси президенти Давлат раҳбарига учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистонда хоккейни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Шунингдек, мамлакатда халқаро мусобақаларни жуда юқори савияда ўтказиш учун барча зарур инфратузилма мавжуд эканлигини айтди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар