Хоккей бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати: Қозоғистоннинг рақиблари аниқланди

28 Ноябрь, 23:05
Хоккей бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати: Қозоғистоннинг рақиблари аниқланди

ASTANA. Кazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоасининг 2023 йилги жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир Латвиянинг Рига ва Финляндиянинг Тампере шаҳарларида келгуси йилнинг 12-28 май кунлари бўлиб ўтади.

Қозоғистонлик хоккейчилар В гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар Канада, АҚШ, Швейцария, Словакия, Латвия, Норвегия ва Словения.

А гуруҳида Финляндия, Швеция, Чехия, Германия, Дания, Франция, Австрия ва Венгрия терма жамоалари беллашади.

Бу йил Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида олий дивизиондаги ўрнини сақлаб қолди.

Жаҳон чемпионатида Италия ва Буюк Британия биринчи дивизионга тушиб кетишди. 2023 йилда уларнинг ўрнини Венгрия ва Словения терма жамоалари эгаллади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Теги:

Янгиликлар