Хоҳлаймизми-йўқми, шакар қимматлашади – ҚР Савдо вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов шакар нархининг ошишига тўсиқ йўқлигини тан олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан, вазир Бақит Султанов 6 та ижтимоий аҳамиятга эга товарлар бўйича импортга қарамлик мавжудлигини таъкидлади.

«Биз олти турдаги товарлар бўйича импортга қараммиз. Асосий товарлар танқислиги мавжуд. Импортга қарамликни чеклаш учун махсус дастуримиз бор. Экспортга боғлиқ маҳсулотларимиз ҳам бор. Масалан, буғдой биз учун шундай товар. Агар ташқи бозорда нархлар кўтарилса, бизда ҳам кўтарилади»

, — деди вазир.

Унга кўра, ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари орқали шакар каби ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини барқарорлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айрим товарларнинг нархи эса «молиявий айланма» механизми орқали барқарорлаштирилади.

«Аммо, шакар каби баъзи озиқ-овқат турлари ҳақида гапирадиган бўлсак, истаймизми ёки йўқми, нархлар кўтарилади. Чунки бутун дунёда биржадаги нархлар ошиб бормоқда. Бизга асосий шакар экспорт қилувчи мамлакат Россия экспортни тўхтатгани учун бу ҳолат бизга таъсир қилди. Бутун дунёда логистика харажатлари ўсди»

, — деди Бақит Султанов.

Вазир, шунингдек, у нима учун хорижий давлатлар билан шакар савдоси бўйича битимлар тузишга мажбур бўлганини тушунтирди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар