Хива шаҳрида «Чегарасиз туризм» халқаро форуми бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA- Kazinform – 2022 йил 29 ноябр куни Хива шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари етакчи компаниялари иштирокида «Чегарасиз туризм» халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Хива шаҳрида 29 ноябрь куни ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Чегарасиз туризм» туризмни ривожлантириш халқаро форуми ўтказилади.

Форум кун тартибида туризм соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Тадбир Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг «ички туризм» имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш, туризм соҳасида илмий-техникавий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, туризм соҳасида янги ташаббусларни ривожлантириш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар