Хитойнинг жануби-шарқида коронавируснинг янги ҳолатлари кузатилмоқда

None
None
BEIJING. Kazinform - Қаттиқ карантин чораларига қарамай, Хитой жануби-шарқидаги Фуцзянь провинциясида коронавирус инфекцияси авж олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни cақлаш давлат қўмитаси маълум қилишича, сўнгги бир кун ичида Фуцзянь провинциясида 21 та янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати аниқланган. Инфекцияга чалинганларнинг аксарияти уч миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган денгиз бўйидаги Путянь шаҳрида жойлашган.

11 сентябрдан бошлаб, Путянь шаҳрида (Фуцзянь провинцияси) COVID-19 тарқалиши хавфи туфайли шаҳарлараро ва минтақалараро маршрутли таксилар иши вақтинча тўхтатилди, шунингдек, бошқа ҳудудлар билан йўловчи автобуслари қатнови тўхтатилди.

Қишлоқдаги спорт, ҳордиқ, бошқа кўнгилочар объектлар вақтинча ёпилган. Шаҳарни тарк этиш учун коронавирус тести натижаси керак.

Ўтган шанба куни Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси коронавируснинг олдини олиш ва унга қарши кураш ишларини олиб бориш учун ишчи гуруҳини Фуцзянь провинциясига юборди.

Расмий маълумотларга кўра, Хитой қитъасида 94,35 фоиз беморлар даволанган. 2019 йил декабр ойидан бери коронавирус юқтирганлар сони 95,1 минг кишидан ошди. Ўтган жума ҳолатига кўра, Хитой қитъасида 2.13 миллиард дозага яқин CVI вакциналари қўлланилган. Шунингдек, Хитойдаги 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёшларга 60 миллиондан ортиқ дозада COVID-19 вакцинаси ишлатилгани хабар қилинган.


Фото: Gettyimages.ru © Barcroft Media


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар