Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус юқтирганлар сони яна кўпая бошлади

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Охирги сутка ичида Хитойнинг Хубэй провинцияси пойтахти Ухан шаҳрида бешта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда шаҳардаги эпидемик вазият жиддийлигича қолмоқда, биз «нормал ҳолат«ни таъминлаш учун назорат чораларини амалга оширишда давом этамиз, эпидемиянинг «қайта авж олиши« хавфининг олдини олишга қатъий курашамиз», - дейилади агентлик сайтида.

Маълумотларга кўра, коронавируснинг бешта янги ҳолатидан тўрттаси 29 ёшдан 81 ёшгача бўлган аёллардир, яна бири 76 ёшдаги эркак.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда эпидемиянинг маркази бўлган Ухан шаҳрида 4 апрелдан бери COVID-19 юқишининг янги ҳолатлари аниқланмаганди. Аммо 9 май, шанба куни коронавирус инфекциясининг битта ҳолати қайд этилди.

«Умуман олганда, сўнгги 24 соат ичида (2020 йил 10 май соат 24:00 ҳолатига кўра) континентал Хитойда коронавирус инфекциясининг 17 та янги ҳолати аниқланган, COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кузатилмади», - деб хабар беради ХХР Давлат соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси.

Коронавирус инфекциясининг янги 17 ҳолатидан 10 таси локал характерга эга, қолган еттитаси чет элдан келганлардан аниқланган. 12 та ҳолат симптомларсиз аниқланган.

Касаллик бошланганидан бери материк Хитойда COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг умумий сони 82 918ни ташкил этмоқда, шифохоналардан тузалиб чиққанлар сони 78144 нафар, 4633 нафар бемор эса вафот этган.

Мамлакат касалхоналарида 141 киши коронавирусдан даволанишда давом этмоқда, 9 беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар