Хитойнинг «Тяньчжоу-6» космик юк ташувчиси учириш майдончасига етказилди

Фото: Фото: Beijing Ribao
BEIJING. Кazinform - «Тяньчжоу-6» юк кемаси билан Long March-7 ташувчи ракетаси якшанба куни Хитойнинг Хайнань провинциясидаги (Жанубий Хитой) Вэньчан космодромининг учириш майдончасига етказилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«7-май куни «Тяньчжоу-6» космик юк ташувчи аппарати Long March-7 ракетаси билан бирга учириш майдончасига вертикал ҳолатда етказилди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вэньчан космодромидаги барча жиҳозлар иш режимида. Режага кўра, яқин келажакда ишга туширишдан олдин текшириш ўтказилади. Учириш яқин кунларда амалга оширилиши режалаштирилган.

«Тяньчжоу-6» космик юк кемасининг парвози Хитой космик станцияси 2022 йил декабрида фойдаланишга топширилганидан кейинги биринчи парвоз бўлади. Кема орбитадаги тайконавтларга авария воситалари, экспериментал жиҳозлар, техник хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар ва бошқа зарур материалларни етказиб бериши кутилмоқда.

Оғирлиги 13,5 тонна бўлган «Тяньчжоу-6» ўз сериясидаги биринчи юк кемаси бўлиб, юк кўтариш қуввати 6,9 тоннадан 7,4 тоннагачадир.

Муаллиф: Руслан Сулейменов
Сўнгги хабарлар