Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Хитойнинг Сичуань провинциясида кучли ёмғир туфайли 7000 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

9 Август 12:57

CHENGDU. SINHUA. Kazinform - Хитойнинг жануби -ғарбидаги Сичуань провинциясида кучли ёмғир 100 мингдан зиёд одамга зарар етказди ва 7000 дан ортиқ одамни фавқулодда эвакуация қилишга сабаб бўлди, дея маълум қилди маҳаллий расмийлар якшанба куни. Бу ҳақда хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига асосланиб.

Провинция сув бошқармаси маълумотларига кўра, Сичуаньнинг шимоли -шарқида, жумладан, Бачжун, Наньчун ва Дачжоу шаҳарларида шанба куни эрталаб соат 8:00 дан якшанба куни эрталаб соат 8:00 гача кучли ёмғир ёғди, йўлларни сув босди ва бир неча маҳаллий дарёларда сув сатҳи ўта муҳим даражадан ошди.

Бошқармагага кўра, Иншань графлигидаги ўлчаш станциясида ёғингарчилик миқдори кунига 424,8 мм га етган.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар