Хитойнинг шимоли-шарқида коронавирус урчиши кузатилмоқда

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Сўнгги бир кун ичида материк Хитойда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳоллари қайд этилмаганига қарамасдан, Шимолий Шулан шаҳрида вазият жиддийлигича қолмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Шулан шаҳрида (Шимоли-шарқий Хитойнинг Цзилин вилояти) 16 киши коронавирусни юқтирган (11 май).

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Шуландаги инфекциянинг манбаи ҳанузгача номаълум.

Бугунги кунда Шулан Хитойда эпидемиологик хавфи юқори бўлган ягона шаҳар бўлиб турибди. Шаҳарда карантин жорий қилиниб, унинг аҳолиси коронавирус тарқалиши сабабли тўлиқ изоляцияга қайтарилди.

«Умуман олганда, ўтган куни (2020 йил 11 май соат 24:00гача) материк Хитойда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Эпидемия туфайли вафот этганлар йўқ», - дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш давлат комиссияси.

Инфекциянинг янги ҳолатлари мамлакат ташқарисидан олиб келинган.

Касаллик бошланганидан бери материк Хитойда 82 919 киши COVID-19 билан касалланган. Хавфли вирусдан 78 171 киши даволаниб чиқди ва 4633 киши вафот этган.

Айни дамда мамлакат касалхоналарида 115 киши коронавирусдан даволанмоқда. 10 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар