Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-13-15℃

Хитойнинг Шэньчжоу-14 космик кемаси экипажи 4 декабрда Ерга қайтади

4 Декабрь, 12:55

PEKIN. Kazinform - Шэньчжоу-14 космик кемасининг Ерга тушувчи аппарати якшанба куни Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном туманидаги даштга қўнади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг бошқариладиган космик парвозлар дастури бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Агентлик маълумотларига кўра, Хитой космонавтлари, барча режалаштирилган миссияларини якунлаган «Шэньчжоу-14» космик кемаси экипажи аъзолари 4 декабр куни Ерга қайтади. Экипаж ИМАТ ҳудудидаги «Дунфэн» қўниш майдонига қўнади.

Хитой марказий телевидениеси (CCTV) маълумотларига кўра, «Шэньчжоу-16» космик кемаси Хитой орбитал станциясида фавқулодда қутқарув ишларини олиб бориш учун тайёрланган.

CCTV хабарига кўра, Шэньчжоу-16 космик кемасини йиғиш ва синовдан ўтказиш тугалланди ва фавқулодда вазиятларда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Хитой орбитал станцияси тахминан 400 км баландликда жойлашган ва 10 йилдан ортиқ ишлашга мўлжалланган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: pbs.twimg.com

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар