Хитойнинг «Шэньчжоу -12» космик кемасининг капсуласи учта астронавт билан ерга қўнди

None
None
BEIJING. Kazinform - Бортида учта астранавт бўлган «Шэньчжоу -12» бошқариладиган космик кемасининг тушиш капсуласи Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном вилоятига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «Sinhua» агентлиги жума куни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Хабарда айтилишича, биринчи космик станция қуриш учун орбитага юборилган уч хитойлик астронавт уч ойлик миссиясини якунлаб, ерга хавфсиз тарзда қайтган.

Эслатиб ўтамиз, «Шэньчжоу-12» 17 июн куни ердан учирилган эди.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Шэньчжоу-12 космик миссияси муваффақиятли якунланган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар