Хитойнинг иккита мегаполисида ҳайдовчисиз таксилар ишлай бошлади
8 Август 19:13

Хитойнинг иккита мегаполисида ҳайдовчисиз таксилар ишлай бошлади

BEIJING.Кazinform - Хитойнинг Ухань ва Чунцин шаҳарлари маъмурияти душанба куни Baidu технологик компаниясига ушбу шаҳарлар аҳолисини ҳайдовчисиз автомашина хизматлари билан таъминлашга рухсат этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Baidu компаниясининг «Аpollo Gо» хизмати Чунцин (Жанубий-ғарбий Хитой) ва Ухань (Марказий Хитойнинг Хубэй провинцияси) шаҳарларида робот-таксилар учун тарифларни олиш ҳуқуқига эга бўлди. «Ақлли» автомобиллар ҳар куни эрталаб соат 9 дан кечки 17 га қадар фақат мегаполисларнинг белгиланган ҳудудларида махсус ажратилган йўлларда ҳаракатланиши мумкин. Ҳар бир шаҳардаги маршрутларга бештадан ҳайдовчисиз транспорт воситаларини чиқариш режалаштирилган.

Аввал хабар қилинганидек, 1 август куни Шэньчжэнь шаҳрида (Гуандун провинцияси, Жанубий Хитой) биринчи марта автоном транспорт воситаларидан (АТВ) фойдаланишни тартибга солувчи қоидалар кучга кирди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати ҳайдовчисиз транспорт воситаларини синовдан ўтказиш учун 5000 км дан ортиқ йўл ажратган ва компанияларга АТВларни синовдан ўтказиш учун 900 дан ортиқ лицензия берган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив