Хитойнинг «Чанъэ-5» зонди Ойдан тупроқ олиб келди

None
None
PEKIN. Kazinform – Синьхуа – Хитойнинг «Чанъэ-5» зондининг Ерга қайтиш модули пайшанба, 17 декабрь куни 40 йилдан сўнг Ойнинг тупроқ намунасини етказиб берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Космик аппарати Пекин вақти билан 01.59 да шимолий Хитойнинг Ички Мўғулистон автоном вилоятига тушди.

Хитой Миллий космик маъмуриятининг (CNSA) маълумотларига кўра, Ойни ўрганиш дастури муваффақиятли якунланди. Дастурнинг учта мақсади бор эди: Ойни айланиб чиқиш, Ойга тушиш ва Ой тупроқ намунасини Ерга етказиш. Дастур 2004 йилда бошланган.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар