Хитойнинг бир қатор ҳудудларига аномал иссиқлик яна қайтди

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитойнинг бир қатор ҳудудларида яна аномал иссиқлик кузатилди, шу муносабат билан об-ҳаво хавфининг «тўқ сариқ даражаси» эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой Миллий метеорология марказига таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, душанбадан бошлаб ХХРнинг 17 провинцияси, автоном туманлари ва марказий назоратдаги шаҳарларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 35 даражадан юқори кўтарилади. Шэньси, Хубэй ва Чунцин провинцияларининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражадан ошиши мумкин.

Хитойлик синоптиклар кутилаётган жазирама туфайли ушбу ҳудудлар аҳолисига жисмоний фаолликни ва ташқарида ўтказиш вақтини камайтиришни тавсия қилди. Шунингдек, мутасадди идоралар электр тармоқларига юклама ортиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш чораларини кучайтиради.

Хитойда кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизилни ўз ичига олган табиий офатлар ҳақида тўрт даражали жамоатчилик огоҳлантириш тизими мавжуд.

Июл ойида 900 миллиондан ортиқ одам материк Хитойнинг ярмидан кўпини қамраб олган жазирама тўлқинидан зарар кўрди.

Август ойи бошида Хитой Миллий метеорология маркази мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида иссиқ об-ҳаво бўйича сариқ огоҳлантириш эълон қилган эди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар