Хитойнинг бир қанча ҳудудларида жазирама туфайли сариқ даража эълон қилинди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитой Миллий метеорология маркази сешанба куни мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида иссиқ об-ҳаво туфайли «сариқ» даража огоҳлантиришини янгилади, дея хабар беради Kazinform Синьхуага таяниб.

«Сешанба куни тушдан кейин Шэньси, Хэнань, Хубэй, Аньхой, Цзянсу, Чжецзян, Фуцзян, Цзянси, Хунан, Гуйчжоу, Сичуан, Гуандун, Хэбэй ва Гуанси-Чжуан провинцияларида, шунингдек, Шанхай, Чунцин ва Тяньцзин марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошди», - дейилади Миллий метеорология маркази хабарида.

Прогнозга кўра, Чунциннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 40 даражадан ошиши мумкин.

Миллий метеорология маркази маҳаллий аҳолига куннинг иккинчи ярмида жазирама пайтида очиқ ҳавода фаолият юритмасликни ва юқори ҳароратга дучор бўлган ишчилар ва узоқ вақт очиқ ҳавода ишлайдиганлар ҳимоя чораларини кўришни тавсия қилди.

Хитой ноқулай об-ҳаво шароити учун тўрт даражали огоҳлантириш тизимини қабул қилди, унда энг юқори хавф даражаси «қизил», кейин «тўқ сариқ», «сариқ» ва «кўк» ранглар билан кўрсатилган.

Сўнгги хабарлар