Хитойлик олимлар илк бор сигирнинг голштейн зотини клонлаштирди

Фото:
PEKIN. TASS - Kazinform – Хитойлик биологлар илк бор йилига 18 тонна сут берадиган юқори маҳсулдор сигирнинг голштейн зотини клонлаштирди. Бу ҳақда сешанба куни Global Times нашри маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университети олимлари соматик ҳужайра ядро узатмаси ёрдамида учта бузоқни клонлашди. Биологлар ҳайвоннинг қулоқ тўқималаридан фойдаланганлар.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Цзинь Япин нашрга маълум қилишича, Хитойда соғин сигирларнинг 70 фоизи хориждан сотиб олингани боис, Хитой чорвачилик саноатини қайта тиклаш учун тажриба катта аҳамиятга эга.

«Биз 2-3 йил давомида 1000 дан ортиқ супер сигирлардан иборат подани қуришни режалаштирмоқдамиз, бу Хитойнинг хориждан ҳайвонлар етказиб беришга қарамлигини ҳал қилиш учун мустаҳкам пойдеворга айланади», - деди Цзинь Япин.

Хитойлик олимлар сўнгги йилларда бир нечта клонлаш тажрибаларини ўтказдилар, хусусан, чўчқалар, отлар, мушуклар, итлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтиришди. Мамлакатда клонланган уй ҳайвонларига талаб ортиб бормоқда.

2018 йилда хитойлик олимлар приматларни клонлаш бўйича техник жиҳатдан мураккаб вазифани муваффақиятли ҳал қилишди – дунёдаги биринчи клонланган макакалар дунёга келди.

Фото: Courtesy of Northwest A&F University


Сўнгги хабарлар