USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Хитойлик мутахассислар коронавируснинг янги штаммидан ваҳима қилмасликка чақирмоқда

28 Ноябрь 10:37
Баҳам кўринг:
Хитойлик мутахассислар коронавируснинг янги штаммидан ваҳима қилмасликка чақирмоқда

BEIJING. Kazinform - Хитойлик мутахассислар B.1.1.529 деб номланувчи CОVID-19 нинг янги штамми топилганидан ваҳимага тушмасликка чақирди. Бу мутациялар сони фақат инфекция юқори бўлганида кўпаймаслиги билан боғлиқ, деб хабар беради Kazinform мухбири «Хуанцю Шибао» нашрига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўтган суткада қанча қозоғистонлик вакцина олди Қозоғистонда 212 319 нафар ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди Қозоғистонда 124 киши коронавирус пневмонияси билан касалланган

Гонконг университети профессори Цзинь Дунъяньнинг сўзларига кўра, жамоатчилик коронавируснинг янги штамми ҳақида ҳушёр бўлиши керак, аммо ваҳимага йўл қўймаслиги керак.

«Унинг глобал таҳдиди ва вакцинанинг унга таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумот ёки далил йўқ», - дея мутахассис сўзидан иқтибос келтиради «Хуанцю Шибао» нашри.

Хитойлик иммунолог Чжуан Шилихэнинг фикрича, коронавируснинг дунёдаги энг кучли ва доминант тури бу «дельта штамми». У илгари топилган барча штаммларни (Гамма, Бета ва Альфа) сиқиб чиқарди. Шу муносабат билан, унинг фикрига кўра, «янги штаммнинг «дельта« дан кучлироқ бўлиши қийинроқ».

Пайшанба куни Сянган(Гонконг) махсус маъмурий округида икки киши томонидан коронавируснинг янги штамми юқтирилганлиги аниқланди.

Шанба кунидан бери Сянган САР маъмурияти Ботсвана, Эсватини, Лесото, Малави, Мозамбик, Намибия ва Зимбабведан келган Гонконг аҳолисига қарши карантин чораларини кучайтирди. Охирги уч ҳафта давомида юқорида тилга олинган давлатлар, жумладан, Жанубий Африка Республикаси фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африка Республикасида коронавируснинг янги мутацияси B.1.1.529 сифатида аниқланган эди. Ушбу вариант аввалгиларига қараганда анча юқумли ва вакциналар самарасиз бўлиши мумкин. Хавфли деб топилган коронавируснинг янги штамми «Омикрон» деб номланди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив