Хитойдан яна 217 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой пойтахти Пекин шаҳридан 217 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун тонги 06.05да Пекин шаҳридан 217 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилинди. Уларнинг ҳаммаси махсус тиббий ташкилотга жойлаштирилди. Орасида бемор одам қайд этилгани йўқ», - деди Елжан Биртанов.

Кеча, 10 февраль куни давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, Қозоғистон Ҳукумати ХХР ҳудудида юрган, юртга қайтиш истагини билдирган қозоғистонликларни эвакуация қилишда давом этишини маълум қилданди.

Аввал Хитойда таҳсил олаётган 80 нафар талаба, жами 83 нафар фуқаро эвакация қилинганди.

5 февралда 8 нафар Қозоғистон фуқароси Ухань шаҳридан Россия ва Ўзбекистонга олиб кетилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг 5 февраль кунги маълумотига кўра, ХХРда 780 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган. Шундан 559 нафари талабалардир. Уларнинг аксари, 427 одам юртимизга қатиш истагини билдирган.

Бугунги кунда коронавируснинг янги тури тарқалган Хитойда касаллар сони 43 мингга яқинлашди, мингдан зиёд одам ҳалок бўлган. 3996 нафар одам соғайиб чиққан.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар