Хитойдан яна 211 одам эвакуация қилинди

None
None
ALMATY. Kazinform – Бугун Алмати халқаро аэропортига Хитойдан 211 йўловчиси бор чартер рейси етиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, йўловчиларнинг 171 нафари Қозоғистон, 40 нафари Қирғизистон фуқароларидир.

Мутаҳассислар Хитойдан келганларнинг ҳаммасининг аҳволи яхшилигини маълум қилишди.

«Келган заҳотиёқ барча қозоғистонликлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди, Қирғизистон фуқаролари эса Қирғиз Республикасига берилди», - дея маълум қилди ҳокимлик матбуот хизмати.



Юқумли касалликлар шифохонаси ҳудудида барча эҳтиёт чоралари кўрилган.

Шифокорлар Алматида вазият барқарор, коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланмаган.



«Эпидемиологик вазият жиддий назорат остида. Барча халқаро рейслар бўйича вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва диагностика қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда», - дейилган хабарда.



Коронавирус масалалари юзасидан Қозоғистон ҳудудида 1406 рақами орқали сутка давомида call-марказ билан боғланиш мумкин.




Муаллиф: Гулмира Ғосманали


Сўнгги хабарлар