Хитойдан гуманитар ёрдамнинг биринчи қисми Алматига етиб келди

None
None
ALMATY. Kazinform - Алмати халқаро аэропортига Хитойдан тиббий ҳимоя воситалари биринчи гуманитар ёрдами етиб келди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

СК Фармация компаниясининг Алматидаги ваколатхонаси менеджери Шолпан Ағибекова таъкидлаганидек, инсонпарварлик ёрдамининг умумий оғирлиги 500 кгни ташкил қилади.

«Қозоғистонда фавқулодда вазият жорий қилинганлигини инобатга олган ҳолда, Хитой бизга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Улар: коронавирусни аниқлаш тестлари, инфрақизил термометрлар, бир марта ишлатиладиган қўлқоплар, оёқ кийимлар, тиббий кийимлар, кўзойнаклар ва бошқа тиббий ҳимоя воситалари. Ушбу воситалар Қозоғистон тиббий ташкилотларига уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тарқатилади», - деди у.

Ўз навбатида, Хитойнинг Қозоғистон Республикасидаги Бош консулининг ўринбосари Мяо Хумбо, бу Хитой томонидан кўрсатилаётган биринчи ҳам, оҳирги ҳам ёрдам эмаслигига тўхталиб ўтди.



«Қозоғистон Ҳукумати ва халқи энг оғир дамларда Хитойга ёрдам беришди ва ёрдам бермоқдалар. Хитой ва Қозоғистон ахил қўшнилар ва абадий шериклардир, биз ҳар доим ҳамжиҳатмиз, доимо бирга бўламиз. Ишончим комилки, биргаликда курашиш орқали биз коронавирусни енгамиз. Қозоғистонликлар, бардам бўлинг!» - деди Миао Хумбо.



Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет эллардаги ваколатхоналари орқали Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундан олдин Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами Япониядан (синов буюмлари, кўзойнаклар ва комбинезонлар), Туркиядан (ҳимоя тўпламлари, ниқоблар ва қўлқоплар) келган эди.





Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар