Хитойдаги Қозоғистон дипломатларининг оилалари эвакуация қилинди – ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Хитойда қолган Қозоғистон фуқаролари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Эртага Ухандан икки фуқаро келади. Украинанинг самолёти бор, улар ўз фуқаролари учун боради, қайтишда бизнинг фуқароларни ҳам олиб келади. Самолёт Алматига тўхтаб, Киевга учиб кетади», - деди М.Тлеуберди Парламент Мажилисида мухбирлар саволига жавоб бераркан.

Шунингдек, вазир ХХРдаги Қозоғистон дипломатлари ҳақида гапириб берди.

«Уларнинг оилаларини эвакуация қилдик. У ерда фақат оила бошлиғи ёнида қолишни истаган оилаларгина қолишди. У ердаги дипломатлар, барча муассасалар штат режимида ишлаб турибди», - деди ташқи ишлар вазири.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар