Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазият нефтнинг жаҳон нархларига таъсир қилди

None
ASTANA. Кazinform – Жума куни халқаро биржаларда Brent нефти бир баррели учун 87,08 долларга баҳоланди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Пайшанба кунги сўнгги савдоларда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 89,37 долларга етган бўлса, кеча 86,88 доллар билан якунланди. 2 декабр соат 12:55 ҳолатига кўра, эталон нефт нархи 0,23 фоизга ошиб, бир баррели 87,08 долларга етди. WТI нефт фьючерслари нархи бир баррели 81,22 долларни ташкил қилди.

Нефт нархининг ўсишининг бир қисми Хитойнинг CОVID-19 учун «нол бардошлик» стратегиясининг заифлашувидир.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой оммавий норозилик намойишларидан кейин коронавирус чекловларини юмшатди.

Фото: aa.com.tr

Муаллиф: Аяулим Алтинбек

Сўнгги хабарлар