Хитойда жазирама иссиқ электр энергиясига кескин талабни келтириб чиқарди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг бир қатор провинцияларида ғайритабиий жазирама иссиқлик электр энергиясига бўлган талаб тарихий максимал даражага етди. Бу ҳақда Хитой давлат электр тармоғи корпорацияси маълумотлари тасдиқлайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Оператор маълумотларига кўра, бу ҳафта Хитойнинг шимолий ва шимоли-ғарбий минтақаларида энергия қувватининг максимал истеъмоли қайд этилган. Анормал иссиқлик электр энергиясига бўлган бундай юқори талабнинг асосий сабабларидан бирига айланди.

Шаньдун (Шарқий Хитой) ва Хэнан (Марказий Хитой) провинцияларида ҳам электр энергиясига кучли талаб кузатилди.

Бу ҳафта Хитойнинг кўп қисмини иссиқ тўлқин қамраб олди. Мамлакатнинг ушбу ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароитларига жавоб беришнинг тўқ сариқ даражаси эълон қилинди.

Хитойнинг шимолий ҳудудлари билан бир қаторда мамлакатнинг шарқий ва марказий провинциялари – Шаньдун, Хэнан, Хубэй ва Аньхойда ҳам жазирама иссиқ бир қатор ҳудудларни қамраб олди.

Ўтган йилнинг охирида Хитойнинг кўплаб ҳудудлари углерод чиқиндиларини камайтириш орқали Хитой иқтисодиётининг «яшил ўтиш» даврида энергия танқислигига дуч келган эди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар