Хитойда туғилган чақалоқдан коронавирус топилди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Чоршанба куни Хитойнинг Ухан шаҳрида туғилган чақалоқдан янги коронавирус топилди, деб хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига ҳавола қилиб.

Чақалоқ туғилишидан 30 соатдан сўнг махсус текширувдан ўтказилди. Сабаби ўша пайтда онаси коронавирус юқтирганлиги маълум бўлганди. Ҳозирда чақалоқ Ухан болалар ихтисослаштирилган касалхонасида назорат остида, аҳволи барқарор.

Хитойлик шифокорлар «инфекция онадан тўғридан-тўғри болага юққан бўлиши мумкин» деган тахминни кўриб чиқмоқда.

Сўнгги маълумотларга (5 февраль, маҳаллий вақт билан 24:00 ҳолатига) кўра, 28 мингдан зиёд одам коронавирус юқтиргани аниқланган, шундан 563 нафари ҳалок бўлган, 1 153 нафари соғайиб чиққан.

Сўнгги суткада 3 694 нафар одам касаллик юқтиргани маълум бўлди. Кеча ҳалок бўлганлар сони - 73 нафар, 261 адам касалхонадан чиқарилди.

Ҳозирда 24 мингдан зиёд одам коронавирус юқтирган бўлиши мумкин дея гумон қилинмоқда. 186 минг одам тиббий назорат остида.

Муаллиф: Руслан Сүлейменов

Сўнгги хабарлар