Хитойда ўтказилган импорт товарлар кўргазмасида Қозоғистон маҳсулотлари намойиш этилди

None
None
SHANXAY. Kazinform – Жума куни Шанхайда очилган IV халқаро импорт товарлари кўргазмасида (China International Import Expo) Қозоғистон миллий экспозицияси намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Экспозицияда ун, гўшт консервалари, сут маҳсулотлари, ўсимлик мойлари, қандолат ва асал маҳсулотлари, ичимликлар ва маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари маҳсулотларининг бошқа тоифалари ўрин олган.

Аввалроқ Хитой халқаро импорт кўргазмаси (CIIE) директори ўринбосари Сунь Чэнхай Kazinform агентлигига берган интервьюсида Қозоғистоннинг кўплаб маҳсулотлари Хитой бозорида оммалашганини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, ярмаркаларда иштирок этиш ва онлайн савдолар туфайли Қозоғистон маҳсулотларининг Хитой бозорида машҳурлиги ошган.

Аввал хабар қилинганидек, бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев IV Хитой халқаро импорт товарлари кўргазмасининг очилиш маросимида видеомурожаат қилди.


Сўнгги хабарлар