09:16, 11 Сентябр 2021 | GMT +6
Хитойда темир йўл қурилиши пайтида 4 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди
BEIJING. Kazinform - Жума куни Хитой жануби-ғарбидаги Ченгду шаҳри яқинида темир йўл қурилиши пайтида тўрт киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Sina порталига асосланиб хабар беради.
Воқеа маҳаллий вақт билан тахминан 14:00 да шовқинни пасайтириш ва поездлар ҳаракати оқибатида ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун тўсиқлар ўрнатиш вақтида юз берган.
Барча ярадорлар яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган. Воқеа сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.