Хитойда талабнинг ортиши туфайли жаҳон бозорида нефт нархи ошди

None
ASTANA. Kazinform - WTI нефт фьючерслари сўнгги йўқотишларни қоплашга уринмоқда, ҳозирда унинг бир баррели нархи 80 доллардан ошди, Brent нархи эса бироз пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Боку вақти билан соат 9:30 га келиб, Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг март фьючерслари бир баррел учун 86,03 долларни ташкил этади. Бу аввалги сессиянинг ёпилиш нархидан $0,09 долларга (0,1%) паст.

Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) феврал ойидаги WTI фьючерслари ҳозирча бир баррел учун 0,11 долларга (0,14 фоиз) ошиб, 80,66 долларни ташкил қилди.

Ушбу нефт нархининг ошиши йирик нефт импортчиси Хитойда талабнинг янада тикланишига умид қилиш, шунингдек, хомашёни хорижий харидорлар учун янада жозибадор қилган доллар курсининг пасайиши билан боғлиқ.

Пекин расмийларининг таъкидлашича, Хитойда ўлим ва вируснинг оғир ҳолатлари сони январ ойининг бошидаги чўққисидан 70 фоизга паст, бу мамлакат иқтисодиёти тикланишда давом этишига умид қилишга асос бўлмоқда.

Муаллиф: Серикбол Қошмағамбетов

Фото: Andrey Rudakov/Bloomberg News


Сўнгги хабарлар